QIYOMAT KUNI SOYA-SALQINDA BO’LADIGAN 7 TOIFA ODAM
Saudiya_xayoti Saudiya_xayoti
161 subscribers
431 views
10

 Published On Sep 8, 2024

بِسْمِ اللَّهِ الحمد لله والصلاة والسلام علي رسول الله
Кун қаттиқ иссиқ бўлганда, пешин вақти қуёшни остида қанча вақт тура оласиз.
Фараз қилинг, 50 градус иссиқ бўлса, соя бўлмаган жойда қанча тура оласиз.
Энди Қиёмат Кунини тасаввур қилинг. Қуёш жуда яқин бўлади, бир мийл масафача яқин бўлади. Жазирама иссиқ бир неча баробар, ўн баробар ёки ундан бир неча баробар зиёда иссиқ бўлади.
Ва бу ҳолат узоқ давом этади. Яъни, бир икки кунда тугамайди. Балки жуда кўп, узоқ вақт давом этади.
Шу ҳалотни тасаввур қилинг. Одамларга қанчалик оғир бўлади.
Мана шундай оғир кунда баъзи инсонлар сояда бўлади.
Келинглар бу инсонлар кимлар эканини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитамиз.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
"سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمُ اللهُ فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لَا ظِلَّ إِلَّا ظِلُّهُ"
Яъни, Қиёмат Куни Аллоҳ таоло етти тоифа мусулмонларни Ўзининг хос бандалари учун яратган, алоҳида сояда соялантиради.
Баъзи ҳадисларда Аршнинг соясида бўлиб ҳам келган.
Буни Уламолар шундай шарҳлашган: яъни, арш қуёшдан ўта буюк, қуёшнинг тепасида бўлса ҳам, лекин етти тоифа инсонларга қуёш тушмайдиган қилиб соя солиб туради деб айтишган.
Қиёмат Куни сояда бўладиган тоифаларининг биринчиси:
"الْإِمَامُ الْعَادِلُ"
Адолатли имом.
Яъни, мусулмонларнинг адолатли бошлиқлари.

Қиёмат Куни хос сояда бўладиган тоифанинг иккинчиси:
"وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ رَبِّهِ"
Роббисининг ибодатида улғайган йигит-қизлар.
Яъни, ёш кучга тўлган вақтидан боршлаб, ўзининг тенгқурлари дунё билан овора бўлиб, Аллоҳга ибодат қилишдан юз ўгирган бир вақтда, Аллоҳга ибодат қилган...
Ўзининг тенгдошлари дунёнинг ўткинчи-ёлғон лаззатларига алданиб Аллоҳга осий бўлиб юрган вақтда, ўзининг тенгқурларидан ажралиб, Аллоҳнинг ибодатида қоим бўлаган йигит-қизлар...
Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, ҳаром ишлардан узоқ бўлиб, улғайган йигит-қизлар Қиёмат Куни алоҳида сояда бўлишади.
Барча инсонлар жазирама иссиқдан куйиб-бишиб, хору зор бўлиб турган вақтда Аллоҳнинг буйруқларини бажариб улғайган йигит-қизлар салқин сояда бўладилар.
Аллоҳ таоло барча йигит-қизларни солиҳ амалларга муваффақ қилиб, қиёмат Куни алоҳида сояда соялантирсин!
 
 
 

Қиёмат Куни хос сояда бўладиган учунчи тоифа: Қалби масжидага боғланган кишилар.
Яъни, доим масжидда, беш вақт намозни ҳаммасини масжидда ўқийдиган кишилар.
4-тоифа: Аллоҳ йўлида дўстлашган кишилар. Яъни бир бирларини Аллоҳ учун, Аллоҳнинг буйруқларини бажарадиган бўлганлари учун яхши кўрган кишилар.
5- Тоифа: Чиройли, катта мансабга эга бўлган аёл бузуқ ишга чақиргандан, Аллоҳдан қўрқаман деб, рад этган кишилар.
6- Тоифа: ҳеч кимга билдирмай, махфий садақа қилганлар.
7- Тоифа: Холи бўланидан Аллоҳдлан қўрқиб йиғлаган инсонлар.
Аллоҳ таоло бизларни ҳам қиёмат куни сояда бўладиган инсонлардан қилсин.

show more

Share/Embed