Россиядаги биринчи ўзбек диктори
Muzaffar Muhammadnazar Muzaffar Muhammadnazar
9.36K subscribers
101,183 views
867

 Published On Jun 3, 2019

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Маҳалла" телеканали муҳаррири, олий тоифали сухандон, актриса ва телебошловчи - Мавлудахон Аҳмедова билан мусоҳаба!

Ўзбекистон халқ ёзувчиси - Саид Аҳмад Москвада Мавлудахон Аҳмедовага қанақа миш-миш ҳақида гапирганди?
Мавлудахон илк маротаба отаси ҳақида барча ҳақиқатни ошкор қилди. Хусусан, отасининг нима сабабдан оиласини тарк этгани ҳақида гапириб берди.
Бўлажак турмуш ўртоғига қандай талаб қўйган?
Фарзандлари қайси соҳаларни танлашди?
Замира Бегимқулованинг машҳур "Опа-сингиллар" миллий сериали кимнинг уйида тасвирга олинган эди?
Мавлуданинг ижтимоий тармоқлардаги ўрни ва танқидий фикрлари.
Сухандон неча ёшдан кейин фильмларда актриса сифатида суратга туша бошлагани ва бунинг асосий сабаблари.
Сухандонлар - Насиба Мақсудова, Абдумўмин Ўтбосаров, Раҳматилла Мирзаев, Мирзоҳид Раҳимовлар тўғрисида.
"Сухандонлар мактаби" қандай афзаллик ва ноқулайчиликларга эга? Мавлуда шундай хусусий мактаб очган бўлармиди?
Телеканалларга бориб, ўз кўрсатувини очмоқчи бўлганларга қўйиладиган талаблар қанақа?
Ўзи хусусий телеканал очганида нималарга эътибор берган бўларди?

Шу каби саволларга интервьюмизни кўриш мобайнида жавоб топасиз!

show more

Share/Embed